Хитойлик ҳамкор ўзбекистонлик шеригининг ножўя қилмишидан шикоят қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Хитой фуқароси С. Жанг 2014 йил 25 январдан 2015 йил 13 январгача вақт оралиғида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги «Камол-Фраҳт» МЧЖ раҳбарига Урумчи шаҳридан жами 449.335 доллар миқдоридаги биологик фаол қўшимчалар ва тиббий техникалар юборади.
Жамият директори К.Н эса ушбу қўшимчалар ва техникани сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юргани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)