• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда вилоятнинг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинмоқда

    Сурхондарё вилоятида туризмни ривожлантириш учун 374 тарихий, маданий, санъат, меъморий обидалар, ноёб археологик қазилмалар мавжуд. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Вилоятдаги бой тарихга эга қадамжолар, муқаддас зиёратгоҳлар ҳудудда зиёрат туризмини жорий этиб, нафақат маҳаллий балки, хорижлик сайёҳлар оқимини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, ҳозиргача вилоятнинг бу борадаги салоҳиятидан самарали фойдаланишга эътиборсизлик билан ёндашиб келинаётган эди.

    Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 19—20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳанинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиб, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратган эди. Шунга мувофиқ вилоятда 2018—2019- йилларда Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинмоқда. Унда ҳудуднинг янгиланган, замонавий қиёфасини яратиш, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, хориждан ташриф буюраётган сайёҳларга сифатли хизматлар кўрсатиш каби муҳим масалаларга алоҳида аҳамият берилгани зиёрат туризми имкониятларидан унумли фойдаланишга қулай муҳит яратади.

    — Ўтмишда Сурхондарё муқаддас ислом динини тарғиб қилган ва уни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган Ҳаким Термизий, Исо Термизий каби кўплаб буюк олимларга бешик бўлган, — дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти вакили Ш.Ибрагимов. — Бой тарихга эга бу юртда Сўфи Оллоёр, Алоуддин Аттор, Муҳаммад Зоҳид сингари улуғ зотлар мангу қўним топган. Мазкур дастур асосида Бойсун, Термиз, Жарқўрғон, Олтинсой, Денов, Узун, Шеробод туманларидаги муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар реконструкция қилиниб, ободонлаштирилади. Йўллар таъмирланади. Савдо-ҳунармандчилик дўконлари қурилади. Хорижлик сайёҳларнинг эмин-эркин зиёрат қилиши учун барча замонавий шароитлар яратилади.

    Денов туманида Нақшбандия таълимотининг асосчиси Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг биринчи халифаси Алоуддин Аттор мангу қўним топган муқаддас зиёратгоҳ мавжуд. Олтинсой туманида «Силсилаи олия» таркибига кирувчи улуғ зотлардан яна бири – Муҳаммад Зоҳид мақбараси, туркий тасаввуф таълимотининг йирик намояндаси Сўфи Оллоёр қадамжоси ва ул зот томонидан барпо этилган масжид сақланиб қолган. Янги йўналишларда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да азиз-авлиёлар муқаддас ҳоки қўйилган бу масканларни ободонлаштириб, зиёратчи сайёҳларнинг таҳорат қилиши, намоз ўқиши учун замонавий қулайликлар яратиш, «ҳалол» стандартини жорий этиш белгилаб берилган.

    Зиёрат туризмини ривожлантириш борасида амалга ошириладиган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари доирасида Термиз туманидаги Кокилдор ота, Қирқ қиз, Султон Саодат ёдгорликлари, Чоргумбаз масжиди, Бойсун туманидаги Ҳазрати Эшонбобо зиёратгоҳи ва шифобахш суви, Ҳазрати Султон Валий, Жарқўрғон туманидаги Хўжа Самандар Термизий зиёратгоҳлари, Олтинсой туманидаги Хўжаипок зиёратгоҳи ва шифобахш суви, Узун туманидаги Оқ остона бобо мақбараси каби тарихий обидалар сўлим гўшага айлантирилади.

    07.03.2018, 23:22   Изоҳ (0)   18896
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда кундуз пайти бозор яқинида 43 млн сўм ўғирлаган хавфли босқинчилар қўлга олинди

    07.03.2018, 22:43

    Самарқандда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ўрнатилди

    07.03.2018, 22:21

    Тошкентда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ўтказилди

    07.03.2018, 21:15

    Тошкентда 77 ёшли юраги хаста аёл уй ичкарисида қулфланиб қолди

    07.03.2018, 20:02

    Шавкат Мирзиёевга атаб «Халқим, қувон» шеърини ўқиган конимехлик шоира «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди

    07.03.2018, 19:48

    Самарқандда Ўзбекистондаги илк автокинотеатр ўз ишини бошлади (видео)

    07.03.2018, 19:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.