5 март куни соат 16:05 да тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли маркази навбатчилик қисмига фуқаро М. Саакян қўнғироқ қилиб, уйига кира олмаётгани ва юрак касаллигидан азият чекувчи онасидан жуда хавотир олаётганлигини билдириб, қутқарувчиларни ёрдамга чақирди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Қутқарув отряди зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб бориб, қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида эшикни очганида 1941 йилда туғилган Асмин Саакян беҳуш ҳолатда эканлиги ва унинг қизи бежиз хавотир олмаганлигига гувоҳ бўлди. Қутқарувчилар томонидан Асмин Саакянга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва республика шошилинчи тиббий ёрдам илмий марказига юборилди.
Изоҳ (0)