Самарқанд шаҳрида Ўзбекистондаги илк автокинотеатр ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар бермоқда.
Автокинотеатр Самарқанд вокзали яқинидаги автотураргоҳда жойлашган. Кинотеатрнинг эни 4 метр, кенглиги эса 9 метрни ташкил этади.
Ушбу лойиҳа Самарқандга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш мақсадида жорий этилди.
Автокинотеатрда турли мамлакатлардан келадиган хорижий меҳмонларга Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳалар, буюк сиймолар ҳақидаги ҳужжатли ва бошқа ўзбек фильмлари намойиш этилади.
Бу лойиҳа Самарқандга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш мақсадида жорий этилди. Автокинотеатрда турли мамлакатлардан келадиган хорижий меҳмонларга Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳалар, буюк сиймолар ҳақидаги ҳужжатли ва бошқа ўзбек фильмлари намойиш этилади.
Изоҳ (0)