Қорақалпоғистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибековага 79 кун ичида иккита автомобиль совға қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистонга амалга оширган ташрифи давомида қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага Nexia машинасини совға қилганди. Йил якунларига кўра, у Ўзбекистонда йилнинг энг яхши қиличбози сифатида эътироф этилди.
Зайнаб Дайибекова 22 февраль—5 март кунлари Дубайда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Нуфузли мусобақада эришган ушбу натижаси учун спортчига Spark автомобили топширилди.
Изоҳ (0)