Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Хитой элчиси Жианг Ян билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат чоғида 2018 йил 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)