Алишер Усмонов Forbes журналининг 2018 йил учун тузилган дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 118-ўринни эгаллади.
Нашр Усмоновнинг мол-мулкини 12,5 миллиард доллар баҳолади.Бу унга россияликлар миллиардерлар ўртасида 10-ўринда бўлишига имкон берди.
Қайд этиш жоизки, Forbes ўтган йили эълон қилган рўйхатда Алишер Усмонов 15,2 миллиард доллар билан 66-ўринда қайд этилганди.
2018 йил рейтингида биринчи ўринни Amazon асосчиси Жефф Безос (112 миллиард доллар), иккинчи ва ўчинчи ўринларни эса Билл Гейст (90 миллиард доллар) ва Уоррен Баффет (84 миллиард доллар) эгаллади.
Рўйхатнинг биринчи ўнлигидаги 7 ўринни америкалик миллиардерлар банд этди.
Изоҳ (0)