Жорий йилнинг 4 март куни соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчисига фуқаро С.Қувватов телефон қилиб, Яккасарой туманида жойлашган «Қашқадарё миллий таомлари» кафеси ёнидан оқиб ўтувчи Салор каналида шахси номаълум фуқаро чўкаётганини хабар қилди, дейилади ФВВ расмий сайтида.
Қутқарувчи-ғаввослар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида каналда чўкаётган фуқарони сувдан олиб чиқди ва сунъий нафас бериш йўли билан унинг юрак фаолиятини тиклади. Қутқарувчилар жабрланувчини малакавий тиббий ёрдам олиши учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига топширди.
Изоҳ (0)