Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 4 март куни соат 20:30ларда Т. Жамолиддинов маст ҳолда Nexia автомобилини ҳайдаб кетаётиб, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИББ ЙХҲБ ЙПХ катта инспектори А.Пўлатовни уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Ҳайдовчи шундан сўнг ҳаракатланиб кетаётган Malibu ва Matiz машиналари билан тўқнашди. Йўл четида тўхтаб турган Spark машинасига келиб урилди.
Катта лейтенант А.Пўлатовга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)