Нодиржон Турсунов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги каналида маълум қилинди.
У олдинроқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти кафедра мудири ва Республика жисмоний тарбия диспансери бош шифокорибўлиб ишлагани билдирилмоқда.
Миллий антидопинг агентлиги Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан жорий йил январь ойи бошида ташкил этилди. Агентлик спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади. Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосланган миллий антидопинг қоидаларини жорий қилиш ва уларга риоя этилишини таъминлайди.
Изоҳ (0)