КХДР ўзининг тинчликпарвар таклифлари билан ярим орол атрофидаги вазиятда ташаббусни қўлга олди. Бу ҳақда Россия Федерация кенгаши халқаро масалалар қўмитаси раиси Константин Косачёв маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Шимолий Корея ташаббусни қўлга олгани аниқ. У қўшни корейс давлати билан боғлиқ муаммоларни ечишга киришди. Энди навбат Вашингтон томонида. Чунки КХДР хавфсизлиги кафолатини Жанубий Корея, ҳатто БМТ Хавфсизлик кенгаши ва у номидан иш кўраётган дунё ҳамжамияти эмас, балқи фақат АҚШ бериши мумкин», — деди Косачёв.
Cенаторга кўра, айнан АҚШ КХДР учун асосий таҳдид ҳисобланади ва буни яширмайди. Шимолий Корея мулоқотга тайёрлиги билан эмас, балки душман кўринишида Вашингтон учун кўпроқ наф келтиради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея делегациясини қабул қилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)