Nokia 9 флагмани сентябрдагина тақдим этилади, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Унинг хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар аллақачон интернетга тарқалган, аммо сентябргача ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин.
Манбага кўра, Nokia 9 тахминан Galaxy S9+ никига тенг нархда сотилади (унинг нархи Россияда 67 минг рубль — қарийб 1190 доллар).
Қурилма 5,7 дюймли 1440×2560 пикселли OLED экран, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 845 чипи, 6 ёки 8 Гб тезкор ва 64/128 Гб доимий хотира, 13 мегапикселли қўш камера, 5 мегапикселли олд камера, 3250 мА/соат сиғимли батареяга эга бўлади. Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)