Дам олиш куни кутилмаганда вафот этган «Фиорентина» сардори Давиде Астори билан бир умрлик шартнома имзоланди.
4 март куни флоренсияликлар «Удинезе»га қарши ўйинда майдонга тушиши керак эди. Шу ўйин учун сафарга чиққан клуб «Удине» отелидан қўним топди. Давиде Астори эса тунда ухлагани бўйича, қайтиб уйғонмади. Унга юракнинг тўхтаб қолиши ташҳиси қўйилди.
«Фиорентина»нинг 31 ёшли сардори Давиде Астори меҳмонхонадан ўлик ҳолда топилди ва А сериянинг бугунги ўйинлари бекор қилинди
Астори «Удинезе»га қарши ўйиндан кейин «Фиорентина» билан шартномасини узайтириши керак эди. Бу борада икки томон ўзаро келишиб ҳам олганди. Бироқ футболчига бу кунни кўриш насиб қилмади. Шундай бўлса-да, «Фиорентина» марҳум сардори билан бир умрлик битим имзолашга қарор қилди. Унга кўра, Асторининг аёли ҳамда қизи эндиликда унинг маошини олиб турадиган бўлди.Шунингдек, Давиде тўп сурган «Кальяри» ҳамда «Фиорентина» клублари 13-рақамли футболкаларни унинг номига абадийлаштирди. Яъни, бу рақамлар энди бошқа футболчиларга берилмайди.
Изоҳ (0)