Оренбург вилоятининг Оқбулоқ туманида Россияга катта миқдорда носвой олиб киришга уринган ўзбекистонликка нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда Россия бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Судда айбланувчи тергов давомида аниқлаш имкони бўлмаган шахслар билан биргаликда 2016 йил июлида Москвада сотиш учун Россияга 44 тоннадан ошиқ носвой олиб киришга ҳаракат қилгани аниқланди. У мазкур ноқонуний юк билан Оқбулоқ туманидаги чегара ўтказиш пунктида қўлга олинди.
Мутахассислар хулосасига кўра, носвой аралашмаси инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли ҳисобланади. Россия қонунчилигига биноан мамлакат ҳудудида у билан савдо қилиш ман этилган.
Ўзбекистон фуқароси ноқонуний қилмиши учун 1 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 100 минг рубль жаримага тортилди.
Изоҳ (0)