Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида 2 март куни соат 07:55 ларда автоҳалокат рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Қувондиқ Юсупов Lada русумли автомобилини «Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу» А-380 йўлининг 900-километрида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган «Камаз» юк машинаси тиркамасининг орқа қисмига урилди.
Тўқнашув оқибатида енгил автомобиль йўловчилари —1973 йилда туғилган Бахтияр Сейтназаров ва унинг турмуш ўртоғи, 1976 йилда туғилган Салтанат Илясовалар воқеа жойида ҳалок бўлди.
Яна бир йўловчи — 1980 йилда туғилган Асилбек Омирбаев жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)