Кўҳна Бухоронинг қадимий кўчалари бўйлаб электромобиллар қатнови йўлга қўйилди, деб ёзади «Халқ сўзи».
«Сайёҳлар учун яратиб берилган катта қулайлик, яъни визасиз келиш имкониятидан фойдаланиб, юртингизга оилавий ташриф буюрдик. Бухоронинг эртакмонанд кўчалари бўйлаб электромобилда сайр-у саёҳат қилиш барчамизга, айниқса, фарзандларимга бир олам завқ бағишлади», — дейди япониялик сайёҳ Нихато Касахара.
Қайд этилишича, Лаби Ҳовуздан Пойи Калон ва Арк қўрғонигача бўлган масофада юздан зиёд қадимий обидалар жойлашган.
«Шу йўналишда ҳозир экологик тоза ҳамда хавфсиз авто тури саналган тўртта ихчам машина ҳаракатланмоқда. Тез орада улар сони яна 20 тага кўпаяди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)