Ёввойи қушларнинг реабилитация маркази нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги каналида маълум қилинди.
Ташкилотнинг асосий мақсади ёввойи қушларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказишдан иборат.
Шунингдек, мазкур соҳадаги муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)