Ўзбекистон Миллий университетининг «Ижтимоий иш» кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Россиянинг Белгород социологик тадқиқотлар миллий университети ҳамкорлигида «Ижтимоий иш технологиялари» мавзусида вебинар — онлайн видеоконфренсия ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маърузани Белгород социал тадқиқотлар миллий университети «Ижтимоий иш» кафедраси мудири, социология фанлари доктори Олга Волкова олиб борди.
Маъруза онлайн равишда инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда олиб борилди. Вебинар очиқ маърузаси давомида талабалар маърузани ёзиб боришди ва мавзу юзасидан Олга Александровна савол-жавоб қилди.
ЎзМУ талабаларининг фикрича, онлайн мулоқотлар жараёни таълим сифатининг янада ошишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)