Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди, деб ёзади Norma.
Унга мувофиқ, инновацион ривожланишнинг асосий йўналишларини амалга оширишни Президент томонидан 5 йил муддатга тасдиқланадиган Миллий инновацион тизимни ривожлантириш давлат дастури белгилаб беради.
Илмий ва инновацион фаолиятни молиявий таъминлаш мақсадида:
- инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари;
- инновацион ва/ёки венчур фондлари яратилади.
Шунингдек, инновацион маҳсулот муаллифига юридик шахсдан йил якунларига кўра, ушбу маҳсулотни сотишдан тушган соф даромаднинг камида 10 фоизи миқдорида мукофот пули берилиши кўзда тутилган. Бу сотиш бошланган вақтдан буён 5 йил давомида амалга оширилади.
Изоҳ (0)