Тўққиз ёшли покистонлик Селена Хаважа Шимшал водийсидаги баландлиги денгиз сатҳидан 5 765 метрга етувчи Куз Сар тоғ чўққисини забт этган энг ёш альпинист бўлди. Бу ҳақда 3 март куни Geo TV телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Селена Хаважа Покистон шимолидаги баланд тоғга отаси Юсаф Хаважа ва яна бир нечта альпинист ҳамроҳлигида чиқди. Чўққига чиқиш ўн кундан ортиқ вақт олди.
Покистон альпинистлар ҳамжамиятидан Тоғ маликаси лақабини олган ёш спортчи қиз яқин келажак учун режалар тузмоқда. У йил охирига қадар яна учта чўққи, шу жумладан, баландлиги 8 051 метрга етувчи Броуд-Пикни забт этиш ниятида.
Бундан ташқари, у Эверест чўққисини забт этган энг ёш альпинист бўлишга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)