Қозоғистон Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномага қўшилди, деб ёзади «Коммерсанть» республика ташқи ишлар вазирлигига таяниб. Ҳужжат Қозоғистоннинг БМТдаги вакили Кайрат Умаров томонидан расмий маросимда имзоланди.
Вазирликда таъкидлашларича, шартноманинг асосий қоидалари «дунёда тўртинчи ўриндаги ядровий арсенал соҳибидан ядровий қуролсизланиш ва ядро қуроли тарқатмаслик соҳасидаги етакчи мамлакатгача бўлган катта йўлни босиб ўтган» Қозоғистоннинг принципиал позициясига жавоб беради.
Бунгача 2017 йил 7 июль куни қабул қилинган шартномани 56 та мамлакат имзолаган, бештаси ратификация қилган эди.
Изоҳ (0)