АҚШ президенти Дональд Трамп, Франция етакчиси Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель Путиннинг Федерал мажлисга мурожаатида айтиб ўтилган ядро қуроли тўғрисидаги баёнотини муҳокама қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Трамп Франция ва Германия етакчилари билан алоҳида музокаралар ўтказди.
«Давлат раҳбарлари Владимир Путиннинг ядро қуролини ишлаб чиқишга таллуқли баёнотидан жиддий ташвиш билдирди. Унинг айтганлари Россия ва Ғарб ўртасидаги кенг кўламдаги масалаларнинг самарали муҳокама қилишдан чалғитиши таъкидланди», — дейилади Оқ уй маъмурияти хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Федерал мажлисга мурожаати чоғида икки янги жанговар ракетани намойиш этганди.
Изоҳ (0)