Ўзбекистонда тўйларни ихчам кўринишда ўтказиб берувчи жамғарма ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Хабар беришларича, 2 март куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари билан йиғилиш бўлиб ўтган.
Йиғилишда кам таъминланган оилалар тўйларини давлат томонидан ихчам тарзда ўтказиб берувчи жамғарма ташкил этилиши маълум қилинган.
Президент матбуот хизмати ахборотида тўйларни ихчам ўтказиш масаласи ва жамғарма фаолиятига доир қўшимча ахборот берилмаган.
Қайд этиш жоиз, 2 март куни интернетда Ўзбекистон Президенти дабдабали тўй маросимлари ва уларга бораётган амалдорларни танқид қилаётгани ёзилган аудио тарқалди.
Изоҳ (0)