Тошкент шаҳридаги Марказий темирйўл вокзали орқали туристларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш эндиликда «яшил коридор» орқали амалга оширилади. Бу ҳақда, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, хабар берди Spot.
Туристларга хизмат кўрсатиш ва диспетчерлаштириш маркази шу мақсадда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси билан ўзаро келишиб олди.
Ушбу хизмат, туристик корхоналар ва ташкилотларнинг талабига биноан, Марказий темир йўл станцияси залига транспорт воситаларида тўғридан-тўғри келиш имкониятини ҳам ўз ичига олади.