Россия ўқитувчиларини Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Федерация кенгаши раиси ўринбосари Евгений Бушмин маълум қилди, деб хабар беради «Новости Узбекистана».
Бушминга кўра, Ўзбекистонда Россиянинг қўшни Тожикистон билан мазкур йўналишдаги ҳамкорлиги қизиқиш уйғотган ва бу таълим лойиҳаси кенгайтирилиши лозим.
«Ўзбекистон билан маданият ва таълим йўналишидаги алоқаларимиз жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар ҳам изга тушмоқда. Бу бизга икки давлатни қамраб олган лойиҳани режалаштириш имконини беради», — деди россиялик сенатор.
Изоҳ (0)