Колумбиялик хонанда Шакира Испания солиқ хизмати томонидан 25 миллион доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
The Daily Mail нашрига кўра, Шакира мазкур суммани тўлаб бўлган. Акс ҳолда унга қамоқ муддати берилиши мумкин эди.
Хонанда 25 миллион доллар тўлаб, 2011—2014 йиллар учун солиқдан қарздорликни сўндирганлиги билдирилмоқда. Унинг ўзи 2011 йил учун солиқларни тўлашга рози, бироқ қолган уч йил бўйича чиқарилган қарор устидан шикоят келтириш ниятида.
Шакира буни ушбу йилларда Испанияда 183 кундан ошиқ бўлмаган муддат яшагани (бундан кўп вақт истиқомат қилган тақдирда солиқ тўловчи ҳисобланади) билан изоҳламоқда.
Изоҳ (0)