Британиялик Эд Ширан 2017 йилнинг энг харидоргир хонандасига айланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фонограммалар ишлаб чиқарувчилар халқаро федерациясига (IFPI) кўра, Шираннинг Divide альбоми ўтган йили дунё бўйича энг кўп сотилди ва 36 давлатда мультиплатинали альбом мақомини олди.
2016 йили IFPI рейтингини бошқарган канадалик рэпер Дрейк бу гал More Life альбоми билан иккинчи ўринда қайд этилди. Учинчи ўринни эса Reputation альбоми муваффақият қозонган кантри-поп ижрочиси Тейлор Свифт эгаллади.
Шунингдек, харидоргир қўшиқчи ва гуруҳлар қаторига Кендрик Ламар, Эминем, Бруно Марс, The Weeknd, Imagine Dragons, Linkin Park ва The Chainsmokers ҳам кирди.
Изоҳ (0)