Чехиядаги грипп эпидемияси уч ҳафта давомида 50 кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Гриппни, ёши катта кишилар бошқаларга қараганда оғирроқ бошдан кечиради, шунинг учун ҳалок бўлган 50 кишидан 43 нафарини 60 ёшдан катта кишилар ташкил этади. Қолганлар 25 ёшдан 59 ёшгача бўлганлар», — дейилади Давлат тиббиёт институти хабарида.
Ушбу даврда оғир аҳволдаги ва гриппдан кейинги асоратлар билан 199 киши республика шифохоналарига жойлаштирилган. Чехияда гриппга чалинганларнинг умумий сони ҳар 100 минг фуқарога 1,95 минг кишини ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)