2018 йил бошида Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ўтказилган ўрганишлар натижасида баъзи мутасаддилар тегишли назоратни сусайтириб юборгани, шифохона ичи ифексияси профилактикасини суст олиб боргани аниқланди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича,
- Андижон вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори Б.Йўлдашев,
- Самарқанд вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори О.Боймуродов ва
- Фарғона вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори А.Якубовга
«Юқоридаги ҳолатлар такрорланмаслиги ҳамда санитария қоидаларига амал қилиш масъулиятини кучайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекциясининг олдини олиш бўйича доимий равишда тушунтириш ишларини олиб бориш, бу борада ҳудудлардаги мутахассисларга мунтазам равишда амалий-услубий ёрдам кўрсатиш белгиланди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)