Наманган вилоят ғазначилик бошқармасининг расмий веб-сайти ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Сайт имкониятлари билан танишар экансиз, ғазначилик амалиётлари, соҳадаги янгиликлар ва бошқа фойдали ҳаволалар қатори ҳар ой ва чорак якуни билан вилоят маҳаллий бюджетининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисида батафсил ахборот тақдим этиш йўлга қўйилганини кўриш мумкин.
Жорий йил 1 февралидан бошлаб UzASBO дастурига уланган бюджет ташкилотларининг юридик ҳамда молиявий мажбуриятлари электрон ҳужжат шаклида юбориладиган бўлди. Бу орқали бюджет ташкилотлари ходимлари ортиқча вақт ва қоғоз сарфлашига барҳам берилди.
— Авваллари бюджет ташкилотлари бир тўплам шартномани расмийлаштиришда 24 тагача ҳужжат илова қиларди. Энди бу ҳужжатларнинг электрон шаклда қабул қилинаётгани қанчалик енгиллик туғдираётганини пайқаш қийин эмас, — дейди бошқарма бошлиғи Фахриддин Салоҳиддинов.
Изоҳ (0)