Копенгаген университети археологларининг аниқлашича, Кариб оролларининг туб аҳолиси таино халқи бўлган. Аввал улар европаликлар колонизацияси сабабли қирилиб кетган, деб ҳисобланар эди. Бу ҳақда Science Алерт хабар берди.
Таино халқи 1492 йилда Христофор Колумб томонидан топилган. Бу қабилалар ХVII асрда испан экспансияси вақтида қирилиб кетган, деб ҳисобланар эди. Аборигенлар юқумли касалликлар ва плантациялардаги мажбурий меҳнатдан азият чеккан.
Олимларнинг аниқлашича, Жанубий Америка ҳудудида яшовчи замонавий араваков халқлари VII — Х асрларда яшаган лукаянлар билан генетик жиҳатдан боғлиқ.
Бундан ташқари, Кариб оролларида айни пайтда яшовчи лукаянларга яқин халқлар орасида Пуэрто-риколиклар бор. Бундан келиб чиққан хулоса шу бўлдики, европаликлар томонидан Американинг туб маданиятига кўрсатилган таъсирга қарамасдан, баъзи таино халқлари яшаб қолган.
Изоҳ (0)