АҚШда олимлар одам ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда қўй эмбрионини яратди, деб хабар беради «Meduza».
Мазкур тажриба устида бир йил аввал одам ҳужайраларидан чўчқа эмбрионини яратган олимлар гуруҳи иш олиб борди.
Чўчқа эмбриони билан боғлиқ тажрибада битта инсон ҳужайраси 100 мингта чўчқа ҳужайрасига тўғри келган бўлса, қўй эмбриони билан боғлиқ ҳолатда битта инсон ҳужайраси 10 мингта қўй ҳужайрасига тўғри келмоқда.
Олимларнинг фикрича, ҳайвонлар ичида инсон органларини етиштириш учун эмбрион ҳужайраларининг бир фоизи инсон ҳужайрасидан иборат бўлиши керак.
Эмбрионлар 28 кун давомида ривожланди, уларнинг 21 таси қўйнинг бачадонида ўстирилди.
Изоҳ (0)