25 йил олдин Россия армиясида хизмат қилишдан бош тортиб қочиб кетган Сергей Трофимов ҳуқуқ-тартибот идорасига келиб ўз айбини тан олди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси бошқармасига таяниб, «РБК» хабар берди.
Идоранинг маълумотларига кўра, 2017 йил давомида армиядан қочган 614 нафар ҳарбий хизматчи аниқланган. Ўтган йилда эса хизматдан бўйин товлаган ҳарбийлар сони 6,4 фоизга камайган.
Ўтган йилнинг декабрида Владивостокда 2011 йили дезертирлиги учун қидирув эълон қилинган 27 ёши фуқаро ҳам қўлга олинган эди. У Владивостокдаги темирйўл вокзали станциясида полициячилар томонидан текширилганида уларда шубҳа уйғотган ва қўлга олинган.
Изоҳ (0)