Март аввалида республика бўйлаб Каспий денгизи ҳудудидан нам ва илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, тоғли жойларда қорга айланиши мумкин.
Ҳаво кечаси +4…+9, кундузи 1−3 март кунлари +9…+14 даража, кейинчалик +15…20, айрим жойларда +23 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати йиллик меъёрга яқин бўлиши, айрим жойларда эса меъёрдан 1−1,5 даража паст бўлиши ҳамда +5…+9 даражани ташкил этиши, жанубда +10…+12 даражагача тушиши кутилмоқда.
Ойлик ёғингарчиликлар миқдори меъёрга яқин, айрим жойларда камроқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)