Coca-Cola Foundation БМТ Орол денгизи бўйича қўшма дастури доирасида Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида сув таъминотини яхшилаш лойиҳасига 100 минг доллар ажратди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
БМТ маълумотларига кўра, Қорақалпоғистонда маҳаллий аҳолининг фақат 50,8 фоизи марказлашган сув таъминотидан фойдаланиш имконига эга. Узоқ туманлар аҳолиси жойларда ўрнатилган сув манбалари ҳамда чуқурлиги 400-500 метрлик артезиан қудуқлардан олинадиган сувни истеъмол қилмоқда.
Жамғарма ва Глобал сув ресурслари муаммолари бўйича ташкилот томонидан «Оролбўйидаги қишлоқ ҳудудларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш» лойиҳаси доирасида 2018 йил охиригача Тахтакўпир туманида сув тақсимлаш станциясини тиклаш ишлари амалга оширилади. Натижада 2 мингга яқин одам тоза ичимлик сувидан истеъмол қилиш имконига эга бўлади.
Изоҳ (0)