Навоийлик Абдусаттор Мерганов (исм-шариф шартли) ҳамшаҳри Б.А.ни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели Учқудуқ темир йўл масофасига ишга жойлаб қўйишини айтиб, ишончига кирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бунинг эвазига 1,3 миллион сўм «хизмат ҳақи» талаб қилди.
Вилоят ИИБ ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир давомида Учқудуқ темир йўл масофаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси А. Мерганов пулни олаётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)