Мактабгача таълим вазирлиги 13—14 март кунлари «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар залида мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этишда шаффоф марказлаштирилган таъминот тизимини яратиш, етказиб берувчиларнинг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида ва нарх сиёсатига риоя қилган ҳолда харид тизимини ташкил этиш мақсадида ярмарка ўтказади. Бу ҳақда вазирликнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Шунингдек, республикадаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мактабгача таълим муассасалари учун ишлаб чиқариладиган, болаларнинг интеллектуал қобилиятини ва моторикасини ривожлантирувчи дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситаларнинг сифати, шакли, дизайни, қулайлиги, замонавийлиги ва ҳавфсизлигини ўрганиш бўйича кўргазмали ярмарка ўтказилиши тўғрисида эълон қилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)