Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Kinder fruits, Xorazm palace ва «Тошкент қоғози» МЧЖлардаги 100 фоизлик улушини аукцион савдоларида сотади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Янгийўлда жойлашган, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва пюре тайёрлашга ихтисослашган Kinder fruits, учун 13,3 миллиард сўм, Урганчдаги Xorazm palace меҳмонхонасига 24,4, Тошкент шаҳридаги қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган «Тошкент қоғози» (собиқ «Узбум») учун эса 22,2 миллиард сўм бошланғич нарх белгиланган.
Улар тегишли равишда 500 минг, 150 минг ва 10 миллион доллар инвестиция мажбурияти билан сотилади. Инвестициялар 3 йил муддатда киритилиши лозим.
Савдолар жорий йил 27 ва 29 март, 3 ва 5 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)