26 февраль куни Тошкентнинг Учтепа тумани Чилонзор 13-мавзесида жойлашган 25-уй 54-хонадонда ёнғин содир бўлган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.
«Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида хонадон эгаси фуқаро Павел Прогресовнинг тутундан димиққан ҳолда ётганлиги аниқланиб, ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқариб олиниб, шифохонага юборилди», — дейилади хабарда.
Ёнғин натижасида тахминан 5—6 метр квадрат майдондаги уй жиҳозлари ёнғиндан зарарланган.
Қайд этилишича, ёнғин маст ҳолатда тамаки чекиш натижасида содир бўлган.
Изоҳ (0)