2018 йилнинг 26 февраль куни ёққан кучли ёмғир туфайли Бухоро шаҳрининг қадимий қисмидаги тарихий бинолардан бирини сув босди. Ушбу манзара тасвирланган суратларни мазкур шаҳарда яшовчи фуқаро ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди, деб хабар берди «Халқ сўзи».
Суратлар ва видеодан кўриниш мумкин-ки, гап Чорминор мадрасаси ҳақида кетмоқда. Суратларда унинг ҳовлиси сувга тўлгани яққол кўриниб турибди.
Табиий ҳодиса юз берган жойда ўт ўчириш ва фавқулодда вазиятлар хизматлари ходимлари етиб келган.
Изоҳ (0)