27 февраль куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бразилиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Антонио Луис Эспинола Салгадони қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясининг бошланиши билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.
Қисқа маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида муносабатларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда Ўзбекистон — Бразилия муносабатларини фаоллаштириш ва уларга янада тизимли тус бериш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси доирасида Бразилия томонига 2018 йил 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Изоҳ (0)