Ўзбекистон 2018 йилда мева-сабзовот тармоғидаги экспорт маҳсулотлари ҳажмини 30 %га оширади. Бу 1 миллион 230 тонна маҳсулот учун 1 миллиард доллар демакдир (2017 йилда 918 085 тонна учун $665,9 миллион долларни ташкил этганди). Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
1 март куни гилос ва ўрикнинг экспорт баҳоси маълум қилинади. Ўзбек гилоси дунёдаги бошқа рақобатчи давлатлар етиштирувчилариникидан 2—3 ҳафта олдин пишади. 2017 йилда 270 минг тонна гилос етиштирилган, 30 минг тоннаси экспорт қилинган эди. Жорий йилда биринчи марта халқаро андозалар асосида бир марталик идишларда қадоқланиб, калибрланади. Қадоққа «Uzagro» миллий бренди ёрлиғи ёпиштирилади. Маҳсулотни етказиб бериш вақтида меванинг сақланиш муддатини узайтирувчи ҳеч қандай кимёвий консервантлардан фойдаланилмайди.
Жорий йилда Ўзбекистонда мева-сабзавот экинларини етиштириш учун йирик халқаро ритейл компаниялари таклиф қилинди. Улар иштирокида турли мамлакатларнинг талабгир харидорларига ҳар хил ассортимент ва ҳажмдаги маҳсулотлар етиштириб берилади. Бундай ёндошув россияликларнинг мева-сабзовотларга бўлган барча эҳтиёжларини керакли даражада қондириш имконини беради.
Изоҳ (0)