Бухоро вилояти Бухоро туманидаги хонадонда шиншилла парвариш қилинаяпти, деб хабар беради «Халқ сўзи».
«Жанубий Америкада кўп учрайдиган бу жонивор қимматбаҳо мўйнали ҳайвонлар сирасига киради. Уни хориждан келтириб, табиий иқлим шароитимизга мослаштиришга эришдик. Шиншилланинг мўйнасидан тайёрланган кийим-бош ҳам, унинг парҳезбоп гўшти ҳам жуда қадрланади. У ҳар тўрт ойда бештагача болалайди», — дейди хонадон соҳиби Хўжа Ашуров.
Тумандаги «Жўйзар — Жайҳун agrosаховат» фермер хўжалиги негизида шиншилла фермасини ташкил этиш лойиҳаси амалга ошса, 20 дан зиёд иш ўринлари яратилишидан ташқари, шиншилла мўйнасини экспорт қилиш имконияти ҳам пайдо бўлади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)