Россияда ҳаракатланишнинг катта радиусига эга учувчисиз жанговар учиш комплекси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари илмий-тадқиқот институти вакили Александр Немов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Унинг айтишича, янги қурилма юқори бўлмаган баландликда товушдан тез парвозни амалга оширади. Учиш жойидан анча узоқдаги турғун ва ҳаракатдаги марраларни нишонга олиши мумкин.
Мутахассис бундай комплекс ҳозирча дунёнинг бирор давлатида йўқ эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)