АҚШ фуқароси Японияда у билан учрашувга чиққан қизни ўғирлаш, ўлдириш ва бўлакларга ажратишда гумон қилиб, қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полицияга кўра, Санда шаҳрида (Хёго префектураси) яшовчи 27 ёшли қиз 26 яшар АҚШ фуқароси Евгений Байрактар билан Осакада учрашади. Кузатув камераси 16 февраль куни улар Хигасинари округидаги квартиралари сайёҳлар учун ижарага бериладиган уйга кирганини қайд этди.
Қиз шундан сўнг видеоёзувларда кўринмади. Эртасига унинг онаси қизни қидирувга берди.
Мазкур ишни текшириш давомида полиция ходимлари бошқа квартирада кесилган бош солинган жомадонни топди. Тананинг бошқа қисмлари ҳозирча топилгани йўқ.
Изоҳ (0)