UzDaily нашри саёҳатчи ва сураткаш Марат Нажибоев билан биргаликда «Ўрганилмаган Ўзбекистон» дастури орқали Тошкент вилоятида жойлашган Товоқсой қишлоғида сафар уюштириб, у ернинг ажойиб манзаралари тасвирланган суратлар билан бўлишди.
«Навбатдаги саёҳатимизда Товоқсойга йўл олдик. Ушбу маскан табиат томонидан яратилган гўзал шаршара ва канёнлар ўрин олган Ўзбекистоннинг бир бурчаги. Чегара яқинлиги сабаб у ерга фақатгина махсус рухсатнома ёрдамида бориш мумкин. Сафар Товоқсой дарёси яқинидаги қишлоқ ва қорга бурканган тоғ ёнбағридан бошланади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)