Англия Премьер-Лигасининг 28-турига келиб «Тоттенҳэм» футболчилари мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Челси»дан олдинга ўтиб олди.
«Ливерпуль» ва ниҳоят «Юнайтед»дан ўзиб кетди. Бугун Моуриньо жамоаси «Челси»ни қабул қилади
«Челси» турнинг марказий ўйинини «Олд Траффорд» стадионида ўтказди. «Манчестер Юнайтед»га қарши биринчи учрашувда Алваро Моратанинг голи «Челси»га ғалаба келтирганди. Бу сафар Жозе Моуриньо жамоаси ирода кўрсатди.Ҳисоб лондонликлар томонидан очилган бўлса-да, кейинроқ Ромелу Лукаку ҳисобни тенглаштирди ва голли паси билан Лингардга ғалаба голини киритиш имкониятини яратиб берди — 2:1.
Пойтахтнинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» эса Лондон дербисида «Кристал Пэлас»ни мағлуб этди. Деярли сўнгги дақиқада «шпорлар» ғалаба голини уришга эришди. Қаҳрамон ўша-ўша — Ҳарри Кейн. Мазкур 3 очко сабаб «Тоттенҳэм» турнир жадвалида «Челси»дан олдинга ўтиб олди.
Мазкур турнинг сўнгги ўйини «Манчестер Сити» ва «Арсенал» жамоалари ўртасида бўлади. Кеча улар Англия Лига Кубогининг финалида майдонга тушгани учун, тур ўйини пайшанбага белгиланган.
Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» билан илк катта совринга эга чиқди: Англия Лига Кубоги ишғол этилди
Англия Премьер-Лигаси 28-тур беллашувлари 25 февраль, якшанба«Кристал Пэлас» — «Тоттенҳэм» 0:1
Гол: Ҳарри Кейн, 89 (0:1).«Манчестер Юнайтед» — «Челси» 2:1
Голлар: Виллиан, 32 (0:1). Ромелу Лукаку, 39 (1:1). Жесси Лингард, 75 (2:1).1 март, пайшанба«Арсенал» — «Манчестер Сити» 00:45
Изоҳ (0)