БМТ Хавфсизлик кенгаши 24 февраль, шанбада бир неча кун давом этган музокаралардан сўнг аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Суриядаги жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳужжат аксилтеррор операцияларига барҳам берилишини кўзда тутмайди. Ўт очишни тўхтатиш ҳақида эса можаро томонлари ўзлари келишиб олиши тахмин қилинмоқда. Бунда уларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган давлатлар муҳим рол ўйнаши кутилмоқда.
Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари Кувайт ва Швеция мазкур резолюцияни февраль ойи авалида тайёрлашни бошлаганди. Бунга БМТнинг аҳоли, хусусан, қамал қилинган ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқароларга гуманитар ёрдам етказиш учун 30 кунлик сулҳ эълон қилиш ҳақидаги даъвати туртки бўлди.
Изоҳ (0)