Ушбу савол билан Potrebitel.uz ахборот ресурси кенг жамоатчилик ўртасида ижтимоий сўров ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сўровда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлигидан бирини танлаш имконияти берилди.
Сўров бир йил давомида ўтказилди.
Натижаларга кўра овоз энг кўп овозни 56,6 фоиз натижа билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси эгаллади. Иккинчи ўринни эса 28,3 фоиз натижа билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги 10,4 фоиз овоз билан учинчи ва тўртинчи ўринни 4,7 фоиз овоз билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги эгаллади.
Ўтказилган сўров натижалари Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятига берилган табиий баҳодир. Ўтган йили фуқаролар томонидан Федерацияга 14 мингта шикоят аризаси келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 4,4 миллиард сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Изоҳ (0)