Ўзбекистонда Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг баёнотига асосланиб, «Spot.uz» хабар бермоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида Ўзбекистонда Россиянинг бешта олий таълим муассасаси филиалларини очиш режалаштирилган.
Булар
- «МИСиС» Миллий технологик тадқиқот университети
- Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети
- I.М. Сеченов номидаги 1-Москва давлат тиббиёт университети
- Москва архитектура универистети
- Россия технология университети
Изоҳ (0)